Салаҳ Чеченистон фархий фуқаросига айланди
Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ Чеченистоннинг фахрий фуқароси унвонига эга бўлди. Бу ҳақда Республика бошлиғи Рамзан Кадиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида маълум қилган.
– Муҳаммад Салаҳ Чеченистон Республикасининг фахрий фуқароси! Худди шундай! Мен Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби аъзоси фуқаролик берилганлиги ҳақидаги фармонни имзоладим. Миср термаси шарафига уюштирилган шоҳона кечки овқатда Муҳаммад Салаҳга фармоннинг нусҳасини топширдим. У бунга лойиқ. Минглаб болалар, ўсмирлар ва катта ёшдаги инсонлар жаҳоннинг энг яхши футболчилардан бирини кўриш имкониятига эга бўлди, – деб ёзади Кадиров.
Фикрлар