Салаҳ Миср терма жамоаси билан келишмовчилик бўлмаганини маълум қилди

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ ЖЧ-2018 плеф-офф босқичига чиқиш имконияти бой берилгандан сўнг жамоа билан келишмовчиликка борганлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.

- Миср терма жамоаси бир оила. Бизнинг орамизда келишмовчилик йўқ. Биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз ва алоқаларимиз ажойиб ҳолатда, - деб ёзади Салаҳ.

Egypt Today нашрининг ёзишича, Салаҳ Миср футбол вакиллари билан келишмоқчиликка борганлиги сабабли Саудия Арабистонига қарши гуруҳ босқичи сўнгги турида иштирок этишдан бош тортган.

Маълум бўлишича, Салаҳ Миср футбол ассоциацияси вакилларини Россия (1:3) термасидан қабул қилинган мағлубиятда айблаган. Футболчи жамоа меҳмонхонасига бизнесменлар, артистлар ва шоу-бизнес юлдузларининг таклиф қилинганидан норози. Шу сабаб жамоа ўйинга тайёргарлик кўра олмаган. Салаҳ муддатидан олдин турнирни тарк этишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!