Салоҳ "Ливерпуль" тарихидаги тўпурарлар қаторида 8-ўринга кўтарилиб олди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кеча "Брайтон"га (1:0) қарши ўйинда гол уриб жамоасига ғалаба келтирди.
Эътиборлиси, 26 ёшли мисрлик футболчи шу тариқа мерсисайдликлар сафидаги голлари сонини 46тага етказиб олди ва бу борада машҳур Иан Рашни (45) ортда қолдириб, “Ливерпуль” тўпурарлари рейтингида 8-ўринга кўтарилиб олди.
Бу борада 6- ва 7-ўринлар Дэниэл Старриж (51) ваДирк Кюйтларга (51) тегишли. Биринчи ўрин эса Робби Фаулер бормоқда. Унинг ҳисобида 128та гол мавжуд.
Маълумот учун, Салоҳ “Ливерпуль” сафига 2017 йил “Рома”дан келиб қўшилган эди.
Фикрлар