Самарқанд академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди

Самарқанд шаҳрида 1999 йил ва ундан кичик ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

2000 метр масофага бўлиб ўтган беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри спортчилари иштирок этишди.

Қизиқарли ва украшларга бой тарзда кечган баҳсларда қуйидаги спортчилар ғалаба қозонишди:

ВМIх қайиқда – Адинаев Анис (Сирдарё),

ВLMIx қайиқда – Абдухалиқов Ҳожиакбар (Тошкент ш.)

M2 қайиқда – Агофонов Евгений, Давронов Давронжон (терма жамоа)

M4 қайиқда – Агофонов Евгений экипажи (терма жамоа)

ВLM2x қайиқда – Абдушукуров Аббос, Ҳалимов Ҳамза (терма жамоа)

ВM8+ қайиқда – Турдиев Алишер бошқарувидаги 8 аъзодан иборат экипаж (терма жамоа)

Қизлар ўртасида:

ВWIx қайиқда – Мухторова Нозима (Тошкент ш.)

ВLWIx қайиқда – Исломова Луизахон (терма жамоа).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!