Санжар Файзиев Қозондаги мусобақада ғолиб чиқди
Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Санжар Файзиев финалгача етиб борди ва бош соврин эгасига айланди. У турнир давомида Александр Игошин (Россия), Сергей Фомин (Ўзбекистон), Александер Василенко (Россия) каби теннисчилардан устун келиб, финалгача етиб борди. Бугун ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда бошқа бир мезбон теннисчи Теймураз Габашвилига қарши кортга чиқди. 2 соат 12 дақиқа давом этган учрашувда Файзиев рақибини 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.
Мусобақада иштирок этган бошқа бир теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўз иштирокларини иккинчи даврада якунладилар. Турнирнинг жуфтлик баҳсларида россиялик Александер Василенко билан бирга иштирок этган Ҳумоюн Султонов финалгача етиб борди ва вице-чемпион унвонига сазовор бўлди.
Фикрлар
Теннисдаям анча олдинга илдамламмиз.
Иродахон пайтларида эришган ютукларимиз узок вакт янгиланмаган эди.
Мана энди Истомин кетидан Файзиев хам турнир голиби булди.
Молодцы ребята.
Продолжайте в том же духе????????????