Санжар Файзиев чорак финалда

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича мукофот пули 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа ўтказилмоқда.

Унда ҳамюртимиз Санжар Файзиев мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.Теннисчимиз иккинчи даврада тайванлик Рей Хони 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Энди Санжар Файзиев чорак финалда исроилликл Ор Рам-Харелга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан 08:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!