Хабарингиз бор, олий лига 29-турида “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви ўтказилди. Унда қаршиликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Беллашувдан сўнг “аждарлар” дарвозабони Санжар Қувватов ўйин борасида SPORTS.uz сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Видео. Қаршида байрам ёхуд "Насаф" - "Пахтакор" учрашувининг сиз кўрмаган вазиятлари

- 2017 йилги чемпионатнинг асосий баҳсларидан бири бўлди. Нафақат “Насаф” учун, балки олий лигадаги энг қизиқ қарама-қаршилик кузатилди. Биринчи навбатда бизни шунақа қўллаб туришгани учун мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Агар бунақа ишқибозлар бўлмаганида, учрашув шиддатли ўтмасди.

“Пахтакор”нинг мана шундай мағлубиятга учрашини кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам йирик ҳисобни кутмагандим. 1:0, 2:0 натижаларини ўйлагандим.

Демак, “шерлар” сиз кутган қаршиликни кўрсата олмади, шундайми?

- Йўқ, унақа демаган бўлардим. Чунки тошкентликлар ўйлаганимиздан ҳам кўпроқ муаммолар туғдиришди. Уларнинг олдинги беллашувларини кўрганимизда бошқача, биз билан яна ҳам ўзгача услубда ҳаракат қилишди.

Жасур Ҳасанов: “Насаф” кучли эканлигини бутун Ўзбекистон кўриб турибди

“Локомотив” чемпион, “Насаф” иккинчи ўрин билан ОЧЛга чиқди. Энди учинчи йўлланмага ким муносиб, “Бунёдкор” ёки “Пахтакор”?

- Менимча, “Бунёдкор”. Чунки “қалдирғочлар” Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб келишди. Бу осон иш эмас. Шунинг учун Миржалол Қосимов шогирдлари ҳақлироқ деб ўйлайман, - дейди Санжар Қувватов.    

Бекзод Исаев суҳбатлашди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98