Санжар Турсунов: “Терма жамоада энди ҳамма нарса ўзгарди”
Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси янгича қиёфа касб этиб, ҳар томонлама янгича ёндашуви асосида шаклланиб бораётганини алоҳида эътироф этсак арзийди. Эктор Купер бош мураббийликка келганидан кейин у аввало футболчилар билан яқиндан танишишни бошлади ва шу аснода терма жамоа даражасидаги бўлган барча ўйинчиларни дастлабки йиғинга жалб қилган ҳолда Сурия ва Эронга қарши ўйинлар орқали уларни дастлабки текширувдан ўтказди.
Илгари термага чақирилмай қўйган футболчиларни ҳам Купер йиғинга чақириб синовдан ўтказди. Айниқса, ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг ҳам термага яна қайтарилгани мухлисларнинг эътиборидан четда қолмади. Айни пайтда Жанубий Кореянинг биринчи дивизионида “Тэджон Ситизен” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз ҳам Купернинг эътиборидан четда қолмагани шуни кўрсатяптики, янги мутахассис чиндан ҳам барча ўйинчиларимизни диққат билан ва синчковлик билан кузатиб бораётганини билдирмоқда. Турсунов билан ўзаро мулоқот қилганимизда биринчи навбатда термага қайтгани хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ушбу қизиқарли интервьюни бироздан сўнг сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!
Фикрлар