Санжарбек Раҳмонов фаолиятида биринчи бор мағлубиятга учради

  • 4 август, 2018, 12:12
  • 0
  • Бокс

Бугун профессионал боксчимиз Лас-Вегаснинг  “Sam's Town Hotel & Gambling Hall” спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳсда Маркус Тэйлорга қарши рингга кўтарилди. 

8 раунддан иборат бўлган баҳсда, ҳакамлар қарорига кўра, очколар ҳисоби бўйича Раҳмонов мағлубиятга учради. Айтиб ўтиш жоизки, бу Санжарнинг проффесионал рингдаги биринчи мағлубиятидир.

Маълумот учун, NABF чемпионлик камари соҳиби Санжар Раҳмонов фаолияти давомида 11 марта рингга кўтарилган ва 10 маротаба рақибларини ер тишлатган. Бир жангда дурранг қайд этган.
Тэйлор эса профессионал рингда 10 учрашувда иштирок этиб, 1 марта имкониятни бой берган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!