Сардор Мирзаев "Локомотив" ғалабаларининг омили нимада эканлигини айтди

PEPSI Суперлигасининг 14-тури доирасида “Навбаҳор” (3:1) мағлуб этилганидан кейин “Локомотив” таркибидаги ўйиннинг энг яхши футболчиси Сардор Мирзаев шундай фикрларни билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлди. "Навбаҳор" шундай агрессив курашишини билгандик. Биринчи бўлим қийин ўтди. Иккинчи бўлимнинг бошида биз концентрацияни йўқотиб қўйдик. Аммо ўз устимизда яхши ишлаганимиз сабабли ғалабага ишонгандик.

"Нефтчи"да ҳам ҳужумчиларнинг ортида ўйнардим. Йеличич қўл остида икки йил давомида чап қанотда ўйнаганман. Вадим Абрамов эса умуман ўнг қанот ҳимоясига ташларди. Ҳозирги позициям менга бегона эмас".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!