Сарри Давид Луизни "қайта жонлантирмоқчи"

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг бразилиялик ҳимоячиси Давид Луизнинг ҳаракатларидан кўнгли тўлаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен Луиздан ва унинг ишга бўлган муносабатидан тўлиқ қониқяпман. Агар у мени ва менинг ғояларимни қўллаб-қувватласа, ишонаманки у яна жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланади”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Давид Луиз ўтган мавсум жамоанинг аввалги мураббийи Антонио Конте билан келиб чиққан можаро сабаб асосан захира футболчисига айланиб қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!