Сарри Куртуанинг "Челси"дан кетмаслигига умид қилмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуанинг жамоадан кетмаслигига умид қилмоқда.

“Айни дамда Куртуа “Челси” дарвозабони ҳисобланади. Лекин келажакда ҳам шундай бўлиб қоладими ёки йўқ буни билмайман. Бу клубга ва футболчининг ўзига боғлиқ. Аммо, умид қиламанки Куртуа бизнинг дарвозабонимиз бўлиб қолади”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Куртуанинг “Реал”га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “аристократлар” унинг ўрнига муносиб номзод топа олишмагач бу фикридан қайтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!