Сарри: Мен Азар, Куртуа ва Виллианларга қўнғироқ қилмайман

Лондоннинг “Челси” клуби янги бош мураббийи "Челси" Маурицио Сарри “аристократлар”нинг етакчи футболчилари – Эден Азар, Тибо Курта ҳамда Виллианларнинг жамоадаги келажаги борасида гапириб ўтди.

“Мен уларга қўнғироқ қилмайман, мен улар билан юзма-юз гаплашмоқчиман ва уларнинг келажак режаларини билмоқчиман. Улар жаҳон чемпионатидан сўнг ҳали таътилдан қайтишмади”, - дейди Сарри.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Куртуа ҳамда Азарга Мадриднинг “Реал” клуби, Виллианга эса Каталониянинг “Барселона” клублари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!