Сербиялик қизлар жаҳонда тенгсиз

Японийнинг Йокогама шаҳрида аёллар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган жаҳон чемпионтида ғолиб жамоалар номи аниқ бўлди.

Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Сербия терма жамоаси тай-брекда Италияни 3-2 ҳисобида таслим қилди ва илк маротаба жаҳон чемпионига айланди.

Бронза медаллари учун ўтган ўйинда Голландия термаси Хитойга 0-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Сербия олтин, Италия кумуш, Хитой эса бронза медаль билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!