Серена Уильямс: Мен яна фарзандли бўлмоқчиман

Американлик Серена Уильямс фарзандли бўлганидан сўнг теннисга қайтиш қанчалик қийин бўлганини айтиб ўтди.

"Фарзандли бўлганимдан сўнг, теннисга қайтиш мен ўйлагандек осон бўлмади. Мен ўз ўйинимни тиклашим учун ҳолатимни яхшилашим керак эди. Аммо ўзимга келгунимча жуда узоқ вақт ўтди.

Мен "Instagram"да аёллар туғруқдан сўнг тезда ўз ҳолатларини яхшиганлари ҳақида ўқиган эдим. Энди билсам бунинг ҳаммаси ёлғон экан. Аслида бир йилдан узоқ вақт ўтиб, она организми ўзига келар экан. Бироқ мен бу қийинчиликларни енгиб ўтдим ва яна фарзандли бўлишни истайман", – дейди Серена "US Open" турнирининг матбуот ҳизматига берган интерьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!