Серена Уильямс учун "Louis Vuitton" янги либос яратди

Америкалик Серена Уильямс жорий йилги спорт мавсумининг "Катта дубулға" туркумидаги сўнгги мусобақа – "US Open"ни қандай спорт кийимида ўтказиши маълум бўлди.

Нью-Йорк шаҳрида ўтадиган мусобақада Серена Nike спорт либосларида кўриниш беради. Ушбу кийимларни "Louis Vuitton" дизайнери Виржила Абло яратган. Ушбу кийимларни харид қилиш нийятида бўлганлар август ойининг сўнггига қадар кутишларига тўғри келади. Либосларнинг бошланғич нарҳи 500 АҚШ долларига тенг бўлади.

Шунингдек,  Уильямс "Nike Court Flare" кроссовкаларида кортга чиқади.

serena.jpg

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!