Сергей Лушчан: Ҳар бир очко олтинга тенг

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушчан ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Қизилқум” га қарши ўйнаш доимо қийин. Жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Қарши хужумлардан унумли фойдалана олмадик. Қийинчилик билан бўлсада мағлубиятдан қутулиб қолдик. Ортга йўлимиз йўқ. Ҳар бир очко олтинга тенг. Агар йигитлар мана шундай ўйинни намойиш қилишда давом этишса ўйлайманки кейинги учрашувларда имкониятларимиз бор.

Бугун таркибда ўзгариш қилдик. Санжар Рашидов ва Ихтиёр Тошпўлатов, Дарвидас Сернаслар захирада қолдирилди. Улар кучли жиҳатларга эга бўлса-да ,ўйиндан келиб чиққан ҳолда ротация қилишга қарор қилдик ва ёшларга имкон бердик. Элёр сафга қайтди ва биз бундан хурсандмиз. Ҳа кейинги ўйинни Шохруз Норхонов ўтказиб юборади. Шохруз жуда кучли футболчи, жамоа лидери лекин на илож. Етакчи жамоалар ҳам ўз етакчисисиз ўйинни қўраётганини кузатаяпмиз", - деди Лушчан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!