Серхио Рамос: Бизга Лопетегининг истеъфоси ҳақида ҳеч нарса дейишмади
Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос кеча Ла Лиганинг 10- туридан ўрин олган "Барселона"га (1:5) қарши баҳсда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Биз муҳим баҳсда керакли натижага эриша олмадик. Бу биз учун жуда оғир вазият. Аммо биз Лопетеги билан охиригача бирга бўламиз. Бизга унинг истеъфога чиқарилиши ҳақида ҳеч нарса дейишмади. Лекин, шу билан бирга биз раҳбариятнинг қарорини ҳам ҳурмат қилишмиз лозим”, - дейди Рамос.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "қироллик клуби" раҳбарияти бош мураббийликка италиялик машҳур мутахассис Антонио Контени олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар