"Севилья" Яго Фалькени Испанияга қайтармоқчи

  • 21 август, 2018, 09:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" клуби "Торино" вингери Яго Фалькега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра андалусияликлар 28 ёшли испаниялик футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Бироқ, ушбу таклиф туринликларни қониқтирмаслиги айтилмоқда.

Ўз навбатида Фальке ҳам “Севилья”га ўтишга қарши эмас ва бу борада уларнинг аниқ таклифини кутмоқда.

Маълумот учун, Фальке ўтган мавсум А Серияда жами 37та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!