"Севилья" бугун ўз майдонида "сариқ сув ости кемаси"ни чўктира оладими?
Бугун Испания Ла Лигасида 2-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, шу куни "Рамон Санчес Писхуан" номли стадионда “Севилья” “Вильярреал”ни қабул қилади.
Қуйида ушбу жамоаларнинг қарама-қаршилигига оид баъзи қизиқарли фактларни ҳавола этамиз:
- "Севилья" ўз майдонида 2012 йилннг 5 февралидан буён "Вильярреал"га ютқазмай келмоқда;
- Андалусияликлар ўз уйларида ўтган сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонишган;
- “Севилья” Ла Лига доирасида кетма-кет 5та ўйиндан буён мағлубият нималагини билмай келмоқда. Улар ушбу ўйинларнинг 4тасида ғалаба қозонишган бўлишса, 1тасида дуранг қайд этишган;
- “Вильярреал” эса чемпионат доирасидаги сўнгги 8та баҳсдан фақат 2тасида имкониятни бой берган.
"Севилья" – "Вильярреал"
Стадион: "Рамон Санчес Писхуан"
Бошланиш вақти: 01:15
Бош ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (Памплона)
"Севилья": Вацлик – Меркадо, Кьяер, Гомес, Навас, Эскудеро, Меса, Банега, Сарабия, Ф.Васкес, Силва.
"Вильярреал": Асенхо – Гаспар, Гонсалес, Руис, Коста, Форналс, Касерес, Тригерос, Касорла, Экамби, Морено.
Фикрлар