Сардор Азмун терма жамоадан ҳайдалди, мулки мусодара қилиниши мумкин
Машҳур футболчи Сардар Азмун Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари билан тушган сурати сабаб Эрон миллий терма жамоасидан чиқарилди
Бу ҳақда Football Transfers журналистлари Fars нашрига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Азмун БАА раҳбарлари билан тушган суратига “Дунёдаги энг буюк ақл эгаларидан баъзилари билан учрашиш мен учун катта шараф ва мамнуният бағишлади”, деган изоҳ қолдирган.
Манба маълумотига кўра, миллий жамоадан чиқарилишдан ташқари, ҳужумчига нисбатан ҳуқуқий чоралар ҳам қўлланилиши мумкин, жумладан унинг мол-мулки мусодара қилиниши эҳтимоли бор.
31 ёшли Азмун Эрон миллий жамоаси сафида барча мусобақаларда 91 та ўйин ўтказиб, 57 та гол ва 17 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар