Шамширчи қизларимиз Жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқди (фото)
Пойтахтимиздаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захиралари спорт мактабида ўсмир-қизлар ўртасида қиличбозликнинг шамшир тури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.
Бугун ўсмир-қизлар ўртасида қиличбозликнинг шамшир тури бўйича Жаҳон кубогининг жамоавий мусобақалари ниҳоясига етди.
Шамширчи қизларимиз финал беллашувида россиялик тенгдошлари билан баҳслашдилар. Бу гал маҳорат сал панд берди. Спортчи қизларимиз 38-45 ҳисобида ўйинни бой беришди. Шундай қилиб, шамшир бўйича ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида
1-ўрин – Россия,
2-ўрин – Ўзбекистон,
3-ўрин – Германия
бўлди.
Фикрлар