
Шекспир бошчилигидаги "Лестер" "Ливерпул"ни қандай мағлуб этди? (видео)
Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 26-тур сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Шу куни мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва жорий мавсум аутсайдери бўлган “Лестер” ўз майдонида чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Ливерпул”ни қабул қилди.
Эътиборлиси, яқиндагина “тулкилар”ни чемпион қилган мураббий Клаудио Раньери ишдан бўшатилган эди. Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой кечган баҳсда майдон эгалари ақибларини ишончли тарзда мағлуб этишди 3:1.
Қуйида учрашувнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли воқеаларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
«Лестер» - «Ливерпуль» - 3:1 (2:0)
Голлар: Варди 28, Дринкуотер 39, Варди 60 – Коутиньо 68.
«Лестер»: Шмейхель, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Дринкуотер, Ндиди, Окадзаки (Амарти 69), Марез (Грэй 80), Олбрайтон (Чилуэлл 90+1), Варди.
Бош мураббий: Крэйг Шекспир.
«Ливерпуль»: Миньоле, Клайн, Матип, Лукас (Вудберн 84), Милнер, Эмре Жан, Вейналдум, Лаллана (Ориги 66), Филиппе Коутиньо, Фирмино, Мане (Альберто Морено 66).
Бош мураббий: Юрген Клопп.
Фикрлар