Шипилов Бақоевга тан берди
“Очиғини айтганда, тушунарсиз ўйин бўлди. “Бухоро” гол ургунига қадар ўйинни биз назорат қилиб тургандик. Ачинарли жиҳати шундаки, пенальтидан гол ура олмаганлигимиз ўйинмизга салбий таъсир кўрсатди. Гўёки ўйин шу пенальтидан иборатдек, футболчилар нокдаунга учраб, руҳан тушкунликдан чиқиб кетишолмади.
Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам имкониятимизда 70 дақиқа вақт бор эди. Бизда вазиятлар керагидан ортиқ даражада бўлди. Бугун имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигида оқсадик. Нима ҳам дердим, “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Кетма кет олтита учрашувни бой берган жамоанинг ортга чекинишга ҳаққи йўқ эди. Бу жарликдан чиқиб кетиш учун катта ирода талаб этиларди. Мезбонлар мураббийининг ғалабага бўлган ишончига қойил. У футболчиларини ғалаба сари ундай олди. Биз эса ишлашда давом этамиз”, - дейди Андрей Сергеевич.
Фикрлар