Шоҳжаҳон Эргашевнинг кучли зарбасига рақиби дош бера олмади

  • 20 август, 2018, 03:41
  • 0
  • Бокс

Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россия пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.

Унда Шоҳжаҳон угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилиб, "WBA International" камарини ҳимоя қилди. Қизиқарли ўтган жангнинг тўртинчи раундида Шоҳжаҳон Эргашев рақибига бир қатор кучли зарбалар йўллади. Бу вазиятни кўрган рефери баҳсни тўхтатишга мажбур бўлди ва боксчимизнинг қўлини баланд кўтарди.

Шу тариқа Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 14-жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!