Шониғматжон ва Саидаъло рақибларини кутмоқда

Покистоннинг Исломобод шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларида биринчи давра босқичи бошланди.
 
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамртларимиз Шониғматжон Шофайзиев ва Саидаъло Саидкаримов иштирок этадилар.
 
Шониғматжон яккалик баҳсларининг дастлабки баҳсида эронлик Хамидреза Надаф билан, Саидаъло эса мезбон теннисчи Хера Ошиқ қаршилик кўрсатади.
 
Улар ўртасидаги учрашувлар Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!