Шота Арвеладзе: "Бухоро"ни ҳар томонлама доғда қолдирдик

Бундан бироз аввал Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган “Бухоро” ҳамда “Пахтакор” (2:6) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “шерлар” устози Шота Арвеладзе иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Биз мезбонларни ҳар томонлама доғда қолдирдик, ҳужумда ҳам, ярим ҳимояда ҳам. Ўйлаганларимизни амалга оширдик. Фақат икки тўп ўтказиб юборганимиз афсусланарли бўлди. Чиройли ҳужумлар ташкил қилдик ва улардан фойдаландик. Жамоага олдинги ўйинларда бироз спортча жаҳлдорлик етишмаганди. Бугун ҳам голларни осон ўтказиб юбордик. Мезбон жамоа ишқибозлари мағлубиятга қарамай, жамоаларини олқишлашди. Ўйлашимча, биз ҳам бунга муносиб бўлдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!