Бу мавсум арафасида Ўзбекистон чемпионати формати жиддий ўзгаришларга учради. Суперлига номини олган Олий лигада иштирок этувчи жамоалар сони 16 тадан 12 тага қисқартирилди. Бундан мақсад клублар ўртасидаги рақобатни кучайтириш эди.

«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе эса айтилган гапларнинг кўпи қоғозда қолиб кетди, деб ҳисоблайди.

Kun.uz сайтига интервью берган грузиялик мураббийнинг айтишича, чемпионат мавқеини кўтариш учун клублар маълум бир стандартларга жавоб бериши керак. Бу биринчи навбатда футбол майдонларининг сифатига тааллуқли.

- Биз форматни туздик, қоғозда жуда кўп нарсаларни амалга оширдик, аммо афсуски, амалда жуда кам нарса қилинди. Кўплаб ижобий нарсалар айтилди, бироқ ҳақиқатда барчасини бажара олмадик. Агарда стандартларга риоя қилмасак, футбол ҳеч қачон ривожланмайди, – деди Арвеладзе. У футбол майдонларининг сифати яхшиланмас экан, бундай майдонларда ўйнаш жуда қийин бўлишини таъкидлаб ўтган.

- Нима учун Англия, Германия ва Испанияда стандартлар мавжуд? Ҳаттоки тўртинчи лигада ҳам. Биз эса энг юқори лигада ана шу стандартларга эриша олмаяпмиз. Ёки ҳаммаси жуда секин бормоқда. Ўзгаришлар қоғоздагина бўлди, ҳаётда эса кутилган натижага эриша олмадик, – деди «шерлар» мураббийи.

Арвеладзе стандартларга мос бўлиш учун барча клублар хусусий бўлиши керак деган фикрда. Унинг ишонч билдиришича, ана шундагина қизиқиш пайдо бўлади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98