Шумахернинг аҳволи 2013 йилдан бери илк марта яхшиланди

“Формула-1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер беш йил олдин Франция тоғли курортларидан бирида юз берган воқеадан сўнг жойидан қўзғалди, дея хабар NEWS нашри.

Манбада ёзилишича, бу яхшиланишга қарамасдан Шумахернинг оёққа туриб кетишига бирор нарса дейиш ҳамон қийин бўлиш билан бирга қиммат даволанишни талаб қилмоқда. Унга кўра, собиқ пилотнинг ҳафталик даволаниши учун 50 минг фунтдан кўпроқ сарфланмоқда.

Шунингдек, Шумахер ўз уйида, Швейцариядаги Женева кўли яқинида даволанмоқда. Энди катта эҳтимолга кўра, уни АҚШнинг Даллас клиникасига кўчириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, собиқ “Феррари” пилоти Франциянинг Алп тоғларида чанғи учиш вақтида бошидан жиддий жароҳат олган эди. Бу воқеа бундан 5 йил муқаддам, аниқроғи 2013 йил 29 декабр куни юз берган. Шундан бери кўплаб мураккаб операциялар ўтказилди, бироқ ҳамон у олдингидек ўзига келганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!