Швеция термаси бош мураббийи: Биз ЖЧ даражасига қайтдик

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон Миллатлар лигаси доирасида Турцияга қарши баҳс натижалари (1:0) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ўйин натижасидан мамнунмиз. Олдимизга қўйган мақсадни бажардик. Тан олиш лозим, Турция каби қобилиятли жамоа ютқазишни хоҳламаслиги аниқ эди. Бироқ биз ғалабага лойиқ эдик.

Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, яхши хужумларни ташкиллаштирдик. Биз олдинга катта қадам қўйдик ва ЖЧ даражасида ўйнашга қодир эканлигимизни кўрсатдик, - деди Андерссон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!