Швециялик футболчиларни "аҳмоқ қилишди"
Бугун бўлиб ўтадиган Англияга қарши баҳс олдидан Швеция терма жамоаси билан ёқимсиз ҳолат юз берди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра маҳаллий вақт билан тонгги соат 8:30ларда швециялик футболчилар жойлашган меҳмонхонада ёнғин чиққани ҳақида огоҳлантирувчи махсус сигнализация ишга тушган ва терма жамоа аъзолари махсус йўлак орқали эвакуация қилинган.
Кейинроқ эса ушбу ҳолат ёлғон эканлиги маълум бўлди. Аммо, швецияликлар ушбу вазиятдан норози бўлишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Швеция – Англия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.
Фикрлар