Гвардиола Рамазон ойида Ҳусанов ва бошқа мусулмон футболчиларга муносабат билдирди

“Манчестер Сити” айни пайтда ўзи иштирок этаётган тўрт мусобақа – Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги, Лига кубоги, Европа Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда.

Жамоанинг асосий таркибида мусулмон футболчилар бор. Рамазон ойида ҳам учрашувлар ўтказилиши туфайли уларнинг ҳолати мухлису мутахассислар диққатини тортмоқда.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубдаги мусулмон ўйинчилар Рамазон ойида рўза талабларини қандай бажараётгани ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити” 2025 йилда таркибни янгилаш жараёни доирасида Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш, Райан Айт-Нури ва Райан Шеркини каби мусулмон футболчиларни ҳам  имзолаган эди. Бу жараённи аввалги спорт директори Чики Бегиристайн бошқарган, кейин унинг ўрнини Уго Виана эгаллаган.

“Сити”да юз берган кўтарилиш ва пасайишларга қарамай, Гвардиола ва унинг жамоаси ҳали ҳам мисли кўрилмаган тўртта совринни қўлга киритиш учун курашмоқда.

Премьер-лигада “Арсенал” ўйинлари ва натижаларидаги  сўнгги пасайишлар “Манчестер Сити”га бош соврин учун ҳаракат қилиш имконини берди. Бундан ташқари, Гвардиола жамоаси 22 март куни Англия лига кубоги финалида ҳам “канонирлар” билан тўқнаш келади.

“Манчестер Сити” Англия кубогининг тўртинчи босқичида “Салфорд Сити”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан кейин бешинчи босқичга чиқди, шунингдек, келаси жума куни “шаҳарликлар” Европа Чемпионлар лигаси 1/16 финали биринчи учрашувида  Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйнайди.

Мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида “Сити” қисқа фурсатда кетма-кет муҳим ва оғир ўйинларни ўтказишига тўғри келяпти. Бу “Этихад” раҳбарияти ва мураббийлар штаби учун улкан масъулият юклайди. Чунки ҳозирги вазиятда мавсум охиригача ҳар бир учрашув “Манчестер Сити” учун финалга тенг бўлади.

Журналистлар томонидан мана шундай муҳим паллада Гвардиоладан Рамазон ойида рўза тутаётган “Манчестер Сити”нинг мусулмон футболчилари бу талабларни қандай бажараётгани ҳақида савол беришди.

- Улар ўз диний анъаналарига амал қилишади, ва албатта, бизда жамоа эҳтиёжларига мослашадиган яхши диетологлар бор. Менимча, улар футболчилар бунақа шароитда ишлашган кўниккан, улар  ёш бола эмас, бу вақтида йиллар давомида мана шу ҳолатда ўйнаб келган.

Учрашувлар учун таркибни танлашда Рамазон рўзаси даври ҳисобга олинмайди, рўзадор ўйинчиларга яхши ғамхўрлик қилинади ва бундай вазиятларда улар қандай ҳаракат қилишни билишади, - деди Хосеп Гвардиола.

Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби учрашувлардан кейин футболчиларнинг тўлиқ тикланиши ва хши ҳордиқ чиқариши учун барча чора-тадбирларни қўлламоқда, бу масалага юқори даражада эътибор қаратмоқда.

Бугун Ҳусанов ўйнамаса бўлмайди!

Нури Шахин гол уришдан тўхтаган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Ҳусанов “Ғаройиб бешлик”дан жой олди!

Шомуродов ва Марко Асенсио эътиборни тортди!

Ҳусанов “Манчестер Сити” трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказяпти

Италия матбуоти: Шомуродов қимматбаҳо юлдузларни сўндириб қўйди

Экспертлар хулосаси Ҳусановни хурсанд қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!