Бугун Ҳусанов ўйнамаса бўлмайди!
Англия Премьер-лигасининг 28-турида “Манчестер Сити” футболчилари мураккаб Рақиб – “Лидс” жамоаси меҳмони бўлади. Чемпионлик учун курашиш имкониятини сақлаб қолиш учун “шаҳарликлар” бу учрашувда ҳам ғалаба қозониши талаб этилади.
Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари бўлажак ўйин олдидан Хосеп Гвардиола қайси футболчиларга таянигшини таҳлил қилиб, тахминий таркибни тузиб чиқди.
Жанлуижи Доннарумма халқаро миқёсда Италия номидан ўйнаса-да, “Сити”га келиб, дебют мавсумдаёқ дарвозадаги ажойиб ўйинидан сўнг аллақачон ҳақиқий манчестерликка айланди ва эҳтимол у бу мавсумда ҳам Премьер-лигада асосий таркибдаги ўрнини охиригача сақлаб қолади.
Матеус Нуньес бу мавсумда танқидчиларнинг овозини ўчириб қўйиш учун етарлича иш қилди. “Вулверхэмптон” ва “Спортинг”нинг собиқ футболчиси бу мавсумда ўнг қанот ҳимоячиси позициясида мустаҳкамлангандан бери алмаштириб бўлмас ўйинчига айланди.
“Элланд Роуд”га ҳеч бир сафар жиддий жисмоний юкламасиз ва босимсиз ўтмайди. Бу борада январдаги ажойиб трансфер Марк Гехи ҳамда ҳимоявий ўйин услуби устаси Абдуқодир Ҳусановдан иборат марказий ҳимоячилар жуфтлиги бунга ортиғи билан бардош бера олади.
Райан Айт-Нури мавсум бошидаги жароҳатдан қайтгач, чап ҳимоячи позициясида Нико О’Рейлини сиқиб чиқаришга уринганда қийинчиликларга дуч келди, шунингдек унинг ёзги трансферидан кейин жазоирлик футболчидан камчилик топиш жуда мушкул эди. Аммо ҳозир у аъло формада ва таркибдаги ўрнини сақлаб қолмоқда.
Ўтган мавсумдаги муваффақиятсизлик сабаблари таҳлил қилинганида Родри номи ҳамманинг оғзида эди ва 2024 йилги “Олтин тўп” соҳиби йўқлиги кўп ҳолатларда сезилди. Аммо бу мавсумда у энг яхши формасига қайтгани учун “Челси”нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Нико О’Рейли, шубҳасиз, Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси унвонига, шунингдек “Манчестер Сити”да йилнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогар. “Ньюкасл”га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан кейин у ҳаётидаги энг яхши формада ва майдоннинг бир жарима майдонидан иккинчисигача ҳаракат қилиб, ҳимоядаги ҳал қилувчи ролини исботламоқда.
Жамоа сардори Бернарду Силва — йиллар давомида Пеп Гвардиола ишончини тўлиқ қозонган футболчи ва бу мавсумда унинг майдоннинг барча ҳудудларидаги доимий ишончли ўйини кўзга ташланди. Сардор “Лидс”га қарши ўйинда, шубҳасиз, асосий фигура бўлади.
Февраль бошида “Тоттенхэм”га қарши меҳмондаги ўйинда олган жароҳатидан бери Премьер-лигада асосий таркибда тушмаган Райан Шерки ўзини исботлашга қатъий бел боғлаган, унинг тор ҳудудларда эркин ўйнаш маҳорати ўнг қанотда кўплаб голли вазиятлар яратади.
Бу ҳафта охирида Эрлинг Холанд ўз туғилган шаҳрида “Сити” ҳужумини яна бошқаради. Норвегиялик тўпурар “Ньюкасл”га қарши кучли ўйин намойиш этди ва унинг меҳнаткашлиги ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда намоён бўлишини кўрсатди.
Антуан Семеньонинг “Сити” таркибида майдонга тушиши катта хурсандчилик билан қабул қилинди: у ўйинни тез олға силжитади ва ўйинни ажойиб аниқлик билан ўқийди, кўп марта тўғри жойларда пайдо бўлади. Ганалик футболчи, албатта, асосий таркибда майдонга тушса керак.
Асосий таркиб: Доннарумма; Нуньес, Геҳи, Ҳусанов, Айт Нури; Родри, Бернарду, О’Рейли; Шерки, Холанд, Семеньо.
Захирадагилар: Траффорд, Льюис, Стоунз, Диас, Нико, Рейндерс, Савиньо, Фоден, Мармуш.
“Лидс” ва “Манчестер Сити” ўтасидаги муҳим учрашув 28 февраль куни Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
Нури Шахин гол уришдан тўхтаган Шомуродов ҳақида нималар деди?
Ҳусанов “Ғаройиб бешлик”дан жой олди!
Шомуродов ва Марко Асенсио эътиборни тортди!
Ҳусанов “Манчестер Сити” трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказяпти
Италия матбуоти: Шомуродов қимматбаҳо юлдузларни сўндириб қўйди
Фикрлар