Славко Лукич: "Навбаҳор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлмоқчиман

«Навбаҳор» янги мавсум учун таркибини жиддий равишда кучайтирмоқда. Кўзга кўринган футболчилар билан музокаралар эса қизғин давом этяпти. Бундан ташқари, яхши савиядаги легионерларга ҳам жиддий қизиқиш билдиришяпти ва айримлари билан келишувларга ҳам эришишмоқда. Ўтган йили ярим мавсум «Насаф» шарафини ҳимоя қилган сербиялик Славко Лукични мухлислар яхши эслашади. У қисқа вақт юртимизда тўп сурган бўлса-да, ўзидан илиқ таассурот қолдирганди. Лукич «Насаф»дан кетгач, Сербияда маҳаллий «Земун» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Наманганлик мухлисларни эса Лукичнинг трансфери қониқтирди дейиш мумкин. Ҳозирда футболчи «Навбаҳор» машғулотларида фаол тарзда ишлаб келмоқда. Биз эса унинг клубга қай тариқа келгани ва «Насаф» ҳақидаги фаолияти ҳақида қисқача гаплашдик.

- Ўзбекистонга қайтишингизга нима сабаб бўлди?

- Ўзбекистон бошқача мамлакат, менга жуда ёқади. Бу ердаги одамларни яхши кўраман. Ўзбекистонга қайтишимнинг сабабларидан бири мен яна Осиё Чемпионлар лигасида ўйнамоқчиман. Ўйлашимча, «Навбаҳор» клуби бундай нуфузли мусобақага йўлланмани қўлга кирита олади. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага келдим.

- Бу сизнинг мақсадингизми ёки клубнингми? Умуман айтганда, «Навбаҳор» ўз олдига қандай вазифалар қўйган?

- «Навбаҳор» жамоаси билан Ўзбекистон чемпиони бўлиш мақсадидаман.

- Жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан ҳам гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашиб олдим. Канчельскис ажойиб инсон. Қолаверса, мураббий сифатида ҳам унинг даражаси юқори.

- Наманган шаҳри сизга ёқдими?

- Ҳали шаҳарга чиқиб айланишга вақтим йўқ. Чунки ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Аммо вақтим бўлиши билан шаҳарни кўришга албатта чиқаман.

- Сизнинг «Насаф»даги фаолиятингизни яхши биламиз. Ўзбекистондаги илк клубингиз ҳисобланган «Насаф»да узоқ вақт қолмадингиз. Аммо қисқа фурсат ичида ўзингизни кўрсата олгандингиз. У ердан нима учун кетиб қолгандингиз?

- Ҳа, «Насаф»дан кетиб қолгандим. Менимча, ўтган йилги мавсумнинг биринчи ярмини охирларида бу клубда нималар бўлганини ҳамма билади. Лекин мен «Насаф»ни яхши кўраман. Қарши жамоасидан кетганимнинг сабаби ўзим истаганимда эмас. Шунчаки, ўша пайтда клубдаги ҳолат яхши эмасди.

- Тўғри, ўтган йили «Насаф» клубида муаммолар кузатилди. У ердан кетганингиздан кейин ҳам собиқ жамоангизнинг натижаларини кузатиб бордингизми?

- Мен «Насаф» жамоасининг ҳар бир учрашувини кузатиб бораман. Шу боис бу жамоа ҳақидаги барча маълумотларга эгаман.

Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
20/01/2019 17:37
bo`ladigan legioner olib kelsa-da endi
Ilhomjon Abdurahmanov
20/01/2019 14:13
Чемпионлик насиб килади худо хохласа
&
darwesh
20/01/2019 12:23
Очигини айтганда, собик югославиядан олиб келинган легионердарни ичида узимизни уйинчиларимиздан яккол устунлигини курмадим
&
darwesh
20/01/2019 12:25
Ундан кура, узимизни ёш уйинчиларда имконият берился яхши буларди.
Boltabayev Muhammad
20/01/2019 12:20
Aytkanig kelsin
&
998934076707
20/01/2019 11:44
Наманганга хуш келибсан Славко!