Винисиуснинг кечаги ҳаракатига қандай жазо қўлланилиши мумкин?

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Эл-класико"нинг иккинчи бўлимида Хаби Алонсо уни захирага олиб қўйиш ҳақидаги қарорга жуда кескин реакция билдирди. У майдонни тарк этаётганда жаҳл билан ҳаракат қилган ва бу ҳолат Испания матбуотида катта баҳсларга сабаб бўлди.

Tecno

"Mundo Deportivo"нинг нашри ёзишича, клуб бразилиялик футболчининг ҳаракатларини жиддий интизомий қоидабузарлик сифатида баҳолаши мумкин. Манбага кўра, Винисиус 53 минг еврогача жарима ёки 2 дан 10 кунгача маошсиз вақтинча дисквалификация олиши эҳтимолдан холи эмас.

Клуб ичидаги айрим мансабдорлар футболчига нисбатан жазо қўллашни талаб қилмоқда, бошқалар эса бу масала Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасида шахсий тарзда ҳал этилиши лозим, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган учрашувда "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!