Солари "Жирона"га қарши ўйиндан сўнг Бенземани мақтади
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча "Жирона"га қарши Испания кубоги чорак финал жавоб баҳсидан сўнг жамоа форварда Карим Бензема ҳақида гапириб ўтди.
“Бенземани шу ҳафтагача билмаганлардан афсусдаман. Унинг ҳаракатларидан эндигина ҳайратга тушганларда уни ўзи учун янгидан кашф қилиш имкони мавжуд”, - дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли франциялик футболчи жорий ҳафтада “Жирона” дарвозасини уч марта, “Эспаньол” дарвозасини эса икки марта ишғол этишга эришди.
Фикрлар