Сон Хин Мин фаолиятини икки йилга тўхташиши мумкин ёхуд барчаси Осиё ўйинлари-2018га боғлиқ
ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хин Мин Англия чемпионатида "Фулхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Уотфорд" жамоалари қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Сабаби у Жанубий Корея терма жамоаси шарафини Индонезияда ўтадиган Осиё ўйинларида ҳимоя қилишга ва олтин медалларни қўлга киритиши шарт.
Гап шундаки, 26 ёшли футболчи шу вақтга қдар Ватан олдида бурчи – армияда хизматни ўтамаган. Корея барча учун ҳарбий мажбурият бор. Қонун бўйича ҳар бир эркак 28 ёшгача хизматга бориши шарт. Хизмат одатда 21 ой давом этади.
Бироқ қонунда бўйича хизматдан озод этилиши ҳоллари ҳам мавжуд. Масалан, юқори натижалар кўрсатган, йирик халқаро турнирларда ғолибга айланган спортчилар учун. Шундай натижа кўрсатганлар ушбу мажбуриятни 21 ой эмас,балки 4 ҳафталик ҳарбий тайёргарлик базаси курсларида хизмат қилади. Сон Хин Минда ҳозирда бундай хизмат йўқ. Бу эса унинг тез орада армияга бориши кераклигини англатади.
ҚОЧОҚ
Шудай қилиб, "Тоттенхэм" футболчини деярли икки йилга (2019/20 ва 2020/21 мавсумлар) йўқотиши мумкин. Агар рад этилган тақдирда Сон Хин Мин казармага юборилиши ва қочоқ сифатида баҳоланиб, қамоқ муддатини ўташига тўғри келади.
Бундан четлаб ўтиш учун футболчи терма жамоаси билан Осиё ўйинларида фақат ғолиб чиқиши зарур. Кумуш ёки бронза қаноатлантирмайди.
Айнан шунинг учун инглиз клуби Корея футбол ассоциациясига таклиф юбориб, халқаро ФИФА тақвимига киритилмаган турнирда иштирок этиш учун рухсат беришини сўраган. Бунга корейслар рухсат беришди. Шундай қилиб Сон Хин Мин миллий терма жамоасининг ноябр ва келаси йили январда бўладиган учта ўйинини ўтказиб юборади.
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ
Осиё ўйинларида футбол турнири 14-30 август кунлари бўлиб ўтади. Бунда 25 терма жамоа иштирок этади. Рўйхатга 1995 йил ва ундан кейин туғилган 20 ўйинчи ўрин олади. Шунингдек, ҳар бир терма жамоа мустасно тариқасида ёши 23 дан катта уч нафар футболчини таркибга киритиши мумкин. Айнан шу сабаб Сон Хин Мин Корея термаси шарафини ҳимоя қилади.
Корейслар гуруҳ босқичида Қирғизистон, Малайзия ва Баҳрайн терма жамоалари билан куч синашади. Финалда иштирок этиш учун аввалига гуруҳ босқичи, кейин 1/8, 1/4 ва 1/2 финалларни муваффақиятли якунлаш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Термамиз “В” гуруҳида Бангладеш, Таиланд ва Қатар терма жамоалари билан куч синашади. Илк турда вакилларимиз бангладешлик футболчиларни синовдан ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 14:00да старт олади.
Фикрлар