Спалетти: "Реал" Модрични қўйиб юбормайди, бироқ унинг "Интер"га ўтишни хоҳлаётгани...

"Интер" клуби бош мураббийи Лучанно Спалетти "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг италияликлар сафига трансфери ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.

- Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, жаҳон чемпионати финал учрашувида иштирок этган футболчи "Интер"га кўчиб ўтишни хоҳлаётгани мени хурсанд қилди.

Албатта, бундай юқори даражадаги ярим ҳимоячининг трансферини амалга ошириш мушкул. Бироқ, клуб раҳбарияти Модричнинг қизиқишини тортгани ҳам мақсадга мувофиқдир.

Тан олишим керак, "Реал" Луканинг қобилиятига ишониб келмоқда, шу сабабдан ҳам унинг кўчиб ўтиши амалга ошишига ишонмайман.

Нима бўлишидан қатъий назар биз кучли жамоа, Модричнинг трансфери эса бизни кучлироқ қилар эди, - дея Спалеттининг сўзларидан иқтибос келтиради  Football Italia нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!