Спаллеттининг дисквалификацияси бекор қилинди
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериянинг ўтган турида "Фиорентина"га (1:0) қарши баҳсида захира ҳакамига эътироз билдиргани учун битта ўйинга четлатилган эди.
Аммо, Football Italia нашрининг хабар беришича 59 ёшли мутахассис ушбу қарорга эътироз билдириб, белгиланган дисквалификацияни бекор қилдиришга эришди.
Бироқ, шунга қарамай Спаллетти барибир 5 минг евро жарима тўлайди.
Фикрлар