"Sport TV" КХЛ ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси хоккей бўйича КХЛ (Континенталь хоккей лигаси) плей-офф босқичининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканалнинг "Telegram" мессенжеридаги расмий канали хабар бермоқда.

КХЛда Россия, Белорусь, Қозоғистон, Латвия, Словакия, Финляндия ва Хитойнинг энг сара жамоалари иштирок этишади. Эндиликда юртимиздаги хоккей мухлислари “Sport” TV да эфирга узатиладиган ретрансляциялар орқали хоккейнинг муросасиз тўқнашувларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

“ЎзМТРК масъул ходимлари турли спорт мусобақаларининг телетрансляция ҳуқуқини олиш бўйича мунтазам ҳаракатда. Бу борадаги амалий тадбирлар тўхтаб қолмайди. Яқин вақт ичида ЎзМТРК "Sport TV"да телетомошабинларни янада каттароқ хушхабарлар билан хурсанд қилиш борасида иш олиб борилмоқда”,- дейди МТРК “Sport” ДУК директори Зоҳид Каримов.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!