“St.Petersburg Ladies Trophy – 2018”нинг кашфиёти чорак финалда тўхтади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақада теннисчилар сараланмоқда.

“St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг чорак финалида россиялик Елена Рибакина германиялик Юлия Гёргесга қарши кортга чиқди. Ушбу баҳсда Юлия рақибасини ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мусобақанинг кашфиётини енгган Гёргес ярим финалда чехиялик Петра Квитова ҳамда латвияликк Еленой Остапенко учрашуви ғолибига қарши баҳслашади.

Sports.uz