Стефан де Врей: Мбаппе – мен қарши ўйнаган энг яхши ҳужумчи
Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Стефан де Врей фаолияти давомида қарши ўйнаган энг кучли ҳужумчи кимлигини айтди.
“Мен қарши ўйнаган энг яхши ҳужумчи бу Мбаппе”, - дейди голландиялик футболчи.
У бундан ташқари Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани борасида ҳам гапириб ўтди.
"Тўғриси, бошида Роналдунинг "Ювентус"га ўтишига ишонмагандим. Лекин борган сари бу ҳақда кўпроқ гапира бошлашганидан сўнг бу мени ҳам эътиборимни тортди. Бу А Серия учун ката плюс. Боиси, Криштиану ушбу чемпионатнинг ривожлаши учун туртки бериши мумкин", - дейди де Врей.
Фикрлар