Стокгольм шаҳри Европа Лигаси финалига тайёрланмоқда (фоторепортаж)


УЕФА Европа Лигаси финалига мезбонлик қилишга даъвогар шаҳарлар орасида энг муносиб кўрилган Стокгольм дунё футболидаги навбатдаги тарихий воқеаликка мезбонлик қилади.

Санъат Шарипов: Ислоҳотларни болалар футболидан бошлаш керак

Ушбу учрашувга оид энг сўнгги янгиликлар ва энг сара фото-лавҳаларни ўзбек футбол ихлосмандларига тақдим этиш мақсадида UFF.uz ходими Санъат Шарипов УЕФА аккредитациясини қўлга киритган эди.

Кеча Тошкент - Франкфурт - Стокгольм йўналиши бўйича Швеция пойтахтига етиб борган Санъат Шарипов ва кўплаб ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бугундан бошлаб Стокгольм шаҳридан жонли фото-лавҳаларни тақдим этишни бошлади.

Ўзбекистонлик мухлислар орасида "Манчестер Юнайтед" ишқибозлари кўпчиликни ташкил қилади. Ҳозирда улар биргаликда шаҳар бўйлаб саёҳат қилиб, маданий ҳордиқ олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳсида Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Голландиянинг "Аякс" жамоаси билан куч синашади. Ўйин 24 май куни тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

 

23 май. Санъат Шарипов
SPORTS.uz Ахборот Портали учун махсус

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!