Стол тенниси. Вакилларимиз халқаро мусобақада ўзларини кўрсатишди
Стол теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 19 ноябрь - 3 декабрь кунлари Молдованинг Дубосарри шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда халқаро мусобақада иштирок этишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ушбу халқаро турнирда Испания, Туркия, Беларусь, Украина, Россия каби мамлакатлардан жами 250 нафарга яқин спортчи ўз омадини синаб кўрди.
Қувонарлиси, баҳсларда қатнашган бир неча спортчимиз юртимизга медаллар билан қайтиб келишди.
Молдовадаги мусобақада совриндор бўлган стол теннисчиларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Ўсмирлар:
Шаҳзод Мамажонов (олтин)
Мақсуд Рустамов (бронза)
Ёшлар:
Муҳриддин Ражабов (олтин)
Сўғдиёна Мадалиева (кумуш)
Румия Лутфулина (кумуш)
Мақсуд Нурпўлатов (кумуш)
Катталар:
Ҳуснорахон Иминова (кумуш)
Қутбидилло Тешабоев (кумуш).
Фикрлар