Суперлиганинг 4, 5 ва 6 май кунларига белгиланган 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди.

4 май кунги икки ўйин – “Бунёдкор” ва “Насаф” ҳамда “Нефтчи” – “Локомотив” жамоаларининг учрашувлари бир пайтда - 18:00да бўлиб ўтиши режалаштирилди.

Сабаби, шу куни 2019 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 20:10да бошланади. “Спорт” телеканали мазкур тадбирни тўғридан-тўғри эфирга узатишни режалаштирмоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Бунёдкор”  -  “Насаф” ўйини 18:00да жонли эфирга узатилади, ҳудди шу пайтда бошланадиган “Нефтчи” – “Локомотив” ўйини эса ёзиб олинган ҳолда кечки дастурларда, аниқроғи, 21:25дан бошлаб "Спорт" каналида кўрсатилади.

  

Суперлига, 10-тур

4 май (жума)

18:00          “Бунёдкор” — “Насаф” (жонли)
18:00          “Нефтчи” — “Локомотив” (ёзиб олинади) 

5 май (шанба)

18:30          АГМК — “Сўғдиёна”
20:30          “Қизилқум” — “Металлург” 

6 май (якшанба)

18:00          “Пахтакор” — “Қўқон-1912” 
20:00          “Бухоро” — “Навбаҳор”

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98