Суперлига. 30-турда энг кўп мухлис яна Наманганда, Тошкентда эса бунинг акси
SPORTS.uz ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар статистикасини тақдим этади.
Унга кўра, 30-турнинг энг кўп мухлис тўплаган қарама-қаршилиги сифатида "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйинини кўрсатиш мумкин. "Лочинлар" 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган учрашувни бевосита стадиондан 12 050 нафар мухлис кузатиб борди.
Бу борадаги иккинчи кўрсаткич АГМК клуби томонидан қайд этилди. Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган АГМК кутилмаганда Олмалиқда "Қўқон-1912"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан олдин катта байрам тадбирлари бўлиб ўтди ва 5115 киши уни бевосита ОКМК спорт мажмуасидан туриб кузатиб борди.
Тошкентдаги беллашувлар эса "сокинлик" билан ўтди. "Локомотив" иштирокидаги ўйин 951 нафар мухлисни жалб этган бўлса, "Пахтакор" - "Металлург" қарама-қаршилигини эса 872 нафар томошабин стадиондан туриб кузатди.
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (1:0). 12 050 томошабин
АГМК - "Қўқон-1912" (1:3). 5 115 томошабин
"Қизилқум" - "Насаф" (2:0). 3 445 томошабин
"Нефтчи" - "Сўғдиёна" (0:1). 3 420 томошабин
"Локомотив" - "Бухоро" (4:0). 951 томошабин
"Пахтакор" - "Металлург" (2:1). 872 томошабин.
Фикрлар