Суперлига ҳакамлари Дукентда амалий машғулотларни давом эттиришмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, футбол соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг малакасини босқичма-босқич ошириб бориш йўлида бир қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Хусусан, ҳакамларнинг савиясини, касб маҳоратини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш, ўйин давомида йўл қўйиладиган хатоликларни бартараф этиш мақсадида, Дукентда Суперлигада иштирок этаётган бош ҳакам ва ҳакамлар ёрдамчилари учун ўқув-амалий семинралари давом этмоқда, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 

Амалий машғулотлар давомида ҳакамларнинг назарий билимларини амалиётда синаб кўриш мақсадида, учрашувлар давомида майдонда юзага келадиган вазиятлар бўйича синовлар ўтказилди. Синовлар жараёнида ҳакамларга майдонда учрайдиган бахсли ҳолатлар намойиш этилиб, уларнинг бу ҳолатларга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳамда вазият юзасидан муносабатлари имтиҳондан ўтказилди.

Дукентда ташкил этилаётган назарий ва амалий машғулотлар 30 июнь кунига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!