Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташлаш вақти ўзгарди

Сиз-у бизга шиддатли тўқнашувлар тақдим этаётган PEPSI Суперлига баҳсларида дастлабки босқич якунланганидан хабарингиз бор.

Энди жамоалар 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади. Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик PEPSI Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади.

Бугун пойтахтимиздаги “Миллий стадион”да PEPSI Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Спорт телеканали қуръа маросимини соат 21:45дан бошлаб жонли эфирда трансляция қилади. Қуръанинг ўзи соат 22:00да старт олади. Унга қадар ҳар бир жамоа бош мураббийи ҳамда сардори махсус ҳудудда мавсумнинг дастлабки қисми қандай ўтгани ҳамда иккинчи босқичдан нималар кутаётгани ҳақда интервью беради.

Қуръа жараёни юқори даражада ўтишига катта тайёргарлик олиб борилмоқда. Унда бир қатор таниқли футбол мутахассислари ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қуръа ташлаш маросими 20:00да бошланиши борасида ташкилот расмий сайтида хабар берилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!