Тайрон Вудли: Ҳабиб рингда Флойдга қарши, Конор каби 10 руанд ҳам тура олмайди

  • 22 октябрь, 2018, 13:24
  • 0
  • Бокс

"UFC"нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Тайрон Вудли бокс бўйича Флойд Мэйвезер ва Ҳабиб Нурмагомедов  ўртасида ўтиши режалаштирилаётган жанг ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

"Флойднинг сўзларига кўра ҳаммаси жиддий. У Хабибнинг менеджери  Али Абдель-Азиз билан музокара ўтказаётгани ва 70 фоиз ушбу жанг бўлиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўйлайманки ушбу жангда Ҳабиб кучли жангчи бўлишига қарамасдан Флойдга қарши Конор Макгрегор каби 10 раунд туриб бера олмайди.

Конор яхши бокс тушади. Бироқ у қачон клинчга киришни рингда қандай ҳаракат қилишни билмас эди. Шу сабабли ҳам у энг кучли боксчига енгилди. Ҳабиб ушбу ҳолатларга тайёр бўлса ҳам, унинг зарбалари Макгрегор каби аниқ ва кучли эмас"– дейди Тайрон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!