Термамизнинг юбилей ўйини омадсиз бўлди

Ал-Айн шаҳрида кечган учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат этилди. "Футбол лотерея"сида эса омад бизникиларга кулиб боқмади - 2:4.

Эътиборлиси, кечаги ўйин терма жамоамизнинг расмий ўйинлардаги 150-учрашуви сифатида тарихда қолди. Қизиғи шундаки, "оқ бўрилар"нинг расмий баҳслардаги 100-ўйини ҳам Австралияга қарши кечган эди. 

2011 йилги ўша маъшум учрашув вакилларимизнинг 0:6 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якун топган эди.

Изоҳ: Расмий учрашув деганда фақатгина Осиё кубоги финал босқичи, Осиё кубоги саралаш босқичи ва ЖЧ саралаш босқичи ўйинлари назарда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!